Оториноларингология соҳасида беморлар ва мутахассислар орасида кўпинча назал деконгестантларидан фойдалаишга эҳтиёж туғилади. Савол: фармацевтлар уларни оддий тумов билан курашиш учун тавсия қилишлари керакми?
Томирларни торайтирувчи воситалар ёки вазоконстрикторлар деб ҳам аталадиган назал деконгестантлар – аллергик, ўткир ва сурункали ринитни енгиллаштириш учун ишлатиладиган рецептсиз препаратларнинг кенг тарқалган гуруҳидир.
Замонавий маҳаллий деконгестантларни таъсир қилиш давомийлигига қараб уч гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Қисқа муддатли таъсир (4-6 соат давомида) – эфедрин, нафазолин, фенилэфрин, тетризолин, инданазолин;
2. Ўртача муддатли таъсир (8-10 соат давомида) – ксилометазолин;
3. Узоқ муддатли таъсир (12 соатдан ортиқ) – оксиметазолин (бу формулада клиник жиҳатдан тасдиқланган вирусга қарши таъсир мавжуд).
Комбинацияланган назал деконгестантларга, томирларни торайтирадиган моддадан ташқари, препаратнинг терапевтик профилини оширадиган қўшимча компонентлар киради. Чиқарилиш шаклига қараб, деконгестантлар томчилар ва спрейларга бўлинади. Спрей шаклида чиқариладиган назал деконгестантлар афзалроқ, чунки бу дори шаклини қўллаш қулай; бурун шиллиқ қаватига бир хил тарқалади; препаратнинг аниқ дозасини таъминлайди, шунинг учун дозани ошириб юбориш ва ножўя таъсирлар хавфини камайтиради, 2 ёшдан катта болаларга рухсат этилади.
Қисқа муддат таъсир қиладиган препаратлар – нафазолин, тетризолин ва инданазолин ҳосилалари томирларни торайтирувчи таъсирининг қисқа муддат (4-6 соатдан кўп эмас) давом этиши билан тавсифланади, бу уларни тез-тез – бир кунда 4 мартагача қўллашни талаб қилади. Барча назал деконгестантлар орасида бу препаратлар бурун шиллиқ қаватининг киприкчали эпителий ҳужайраларига кучли токсик таъсир кўрсатиши аниқланди. Шуни таъкидлаш керакки, бир қатор мамлакатларда нафазолин ҳосилаларини педиатрия амалиётида қўллашга тавсия этилмайди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ўртача муддат (8-10 соатгача) таъсир қиладиган назал деконгестантларга ксилометазолин ҳосилалари киради. Ушбу препаратларни янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда 0,05% ли ксилометазолин эритмаси, 12 ёшдан ошган болаларда эса 0,1%ли ксилометазолин эритмаси қўлланилиши мумкин. Препаратларнинг таъсир қилиш давомийлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни қўллаш частотаси бир кунда 3 мартадан ошмаслиги керак.
Оксиметазолин ҳосилалари маҳаллий томирларни торайтирувчи препаратларга киради, уларнинг таъсир қилиш давомийлиги 10-12 соат давом этади. Шу туфайли камроқ қўлланилганда ҳам клиник таъсирга эришилади - одатда уларни бир кунда 2-3 мартадан кўп бўлмаган частотада қўллаш кифоя.
Маҳаллий томирларни торайтирувчилар қўлланилганда салбий омил бурун шиллиқ қаватининг “қуриши” дир. Анемиязация ҳисобига қадаҳсимон ҳужайралар ва шиллиқ безлар томонидан секрет ишлаб чиқарилиш камаяди. Кирпикли эпителий ҳам тўхтайди, бурун синусларининг ўз-ўзини тозалаши қийинлашади. Бу ножўя таъсир кўпинча бурун ёндош бўшлиқларида бактериал жараённинг ривожланишига сабаб бўлади. Шу сабабли, фаол моддалар билан бир қаторда намлантирувчи компонентларни ҳам сақлаган препаратлар пайдо бўлди.
Яна бир жиддий муаммо, албатта, дори-дармонга қарамликнинг ривожланиши. Механизм бурун шиллиқ қавати томирларининг адреномиметикларга рефрактерликнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, бу иккиламчи назал вазодилатациянинг ривожланишига олиб келади. Клиник жиҳатдан дори-дармонли ринит, ўтказиладиган терапияга қарамасдан, буруннинг орқали нафас олишнинг қийинлашиши ва битиши билан бирга бурун шиллиқ қаватининг гиперемияси ва шишиши қайта пайдо бўлиши билан тавсифланади. Натижада, томирлар иккинчи марта кенгаяди ва деконгестант билан даволашга сезувчанлиги йўқолади. Кўпинча, ушбу асоратнинг ривожланиши қисқа муддатли таъсирга эга препаратлар ва ўртача ёки узоқ муддатли таъсирга эга препаратларни қўллашда, тавсия этилган максимал терапия курсининг давомийлиги узилишларсиз ошиб кетганда содир бўлади.
Савдода ҳам чиқарилиш шакли, ҳам самарадорлиги жиҳатидан хилма-хил дори-дармонлар мавжудлиги туфайли самарали ва хавфсиз назал деконгестантни танлаш қийин бўлиши мумкин. Чиқарилиш шаклига қараб, деконгестантлар томчилар ва спрейларга бўлинади. Спрей шаклида чиқариладиган назал деконгестантлар афзалроқ, чунки бу дори шаклини қўллаш қулай; бурун шиллиқ қаватига бир хил тарқалади; препаратнинг аниқ дозасини таъминлайди, шунинг учун дозани ошириб юбориш ва ножўя таъсирлар хавфини камайтиради, 2 ёшдан катта болаларга рухсат этилади.
Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, узоқ муддатли таъсирга эга вазоконстрикторлар энг катта терапевтик аҳамиятга эга. Шунинг учун кўпчилик оториноларингологлар узоқ муддат енгил нафас олишни таъминлайдиган оптимал таъсир муддатига эга препаратларни тавсия қиладилар. Бу қўллаш частотасини қисқартиришга ва шунинг учун ножўя таъсирлар хавфини камайтиришга имкон беради.
“Риноксил Формула+” спрейи узоқ муддатли таъсирга эга томирларни торайтирувчи восита бўлиб, узоқ муддат енгил нафас олишни таъминлайди. Препарат таркибидаги: эвкалипт, камфора ва ялпиз мойлари билан комбинациядаги оксиметазолин туфайли оптимал таъсир қилиш давомийлиги 12 соат, шунингдек қўшимча: бурун шиллиқ қаватини намловчи, қичишишни камайтирувчи ва совутувчи таъсир кўрсатади.
“Риноксил Формула+” спрей шаклида чиқарилади, у ишлатилганда энг кенг пуркаш майдонларидан бирига эга бўлади, бу шунга ўхшаш препаратларга қараганда кўпроқ рецепторларни қамраб олиш ва юқори самарадорликка эришиш имконини беради.
“Риноксил Формула+” қорайтирилган шиша идишларда ишлаб чиқарилади, бу эса сақлаш вақтида препаратнинг сифатини сақлаб қолишга, шунингдек, ҳар бир қўллашда қолган дори миқдорини кўришга имкон беради, бу ёруғлик ўтказувчанлиги паст бўлган пластик идишлардан фойдаланганда қийин бўлади.
“Риноксил Формула+” қўллаш частотасини камайтиришга ва натижада ножўя таъсирлар хавфини камайтиришга имкон беради.
Спрейни тўғри қўллаш, қарамликдан қочишга ёрдам беради, бу уни бурни битган беморлар учун ишончли танловга айлантиради.
10, 15 мл дан пуркагичли дозалаш қурилмали флаконлардаги 0,05% ли бурун спрейи. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномага эга флакон картон ўрамга жойлаштирилган.
Oksimetazolin 0,05%