Rinoksil Bebi

0 yildan 1 yilgacha

Бурун томчилари 0,01%, 10, 15 мл дан флаконларда.

comp

Oksimetazolin 0,01%

Sotib olish
product

Qo'llash usuli

  • #tumov
prod

Ishlab chiqaruvchi: NIKA PHARM

recipe

Retseptsiz

 

Интраназал қўлланилади.

 

Риноксил® Бэби 0,01% назал томчилари 1 ёшгача бўлган болаларга бурун ичига қўллаш учун мўлжалланган.

 

Ҳаётининг 4 ҳафталигигача бўлган болаларга Риноксил® Бэбини ҳар бир бурун катагига 1 томчидан суткада 2 марта буюрилади.

 

Ҳаётининг 5 ҳафталигигача ва 1 ёшгача ҳар бир бурун катагига 1-2 томчидан суткада 2 марта буюрилади.

 

Препаратни суткада 2 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

 

Қўллашдан аввал флаконни тўнтариб олиш лозим. Препаратни гўдак бошини орқага ташлаб, томизиш керак.

 

Препаратни бевосита қўллашдан олдин флаконни тана ҳароратигача иситиб олиш учун кафтда ушлаб туриш лозим. Препаратни юборишдан аввал бурунни яхшилаб тозалаш керак.

 

Қуйидаги чора-тадбирларнинг ҳам самарадорлиги исботланган: ёшга боғлиқ ҳолда 1-2 томчи Риноксил® Бэби тиббиёт пахтасига томизилади ва ҳар бир бурун тешиги артилади.

 

Тавсия қилинган дозада препаратни шифокор маслаҳатисиз 3-5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Агар симптомлар кучайиб борса ёки 3 кун ичида яхшиланиш содир бўлмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни такроран фақат бир неча кундан сўнг қўллаш мумкин.

 

Препаратни тавсия қилинганидан юқори дозаларда фақат шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин.

Boshqa mahsulotlar