Бурун битиши - кенг тарқалган ҳодиса, у нафас олишнинг ноқулай ва қийин бўлишига, ҳаттоки нафас ололмасликкача олиб келади. Кўпчилик одамлар ушбу муаммо билан кўп йиллар яшайди. Уни қандай ҳал қилиш мумкин - мақолада ўқинг.
Бурун битишини турли сабаблар ва омиллар келтириб чиқаради: мавсумий аллергия, ринит, шамоллаш касалликлари, бурун тўсиғининг қийшайиши. Барча ҳолатларда бурун битиши тўлақонли намойиш бўлади ва сабабларнинг хилма-хиллигига қарамасдан, у битта механизм бўйича ривожланади. Бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватидаги майда қон томирлари кенгайиб, шиш пайдо бўлади. Бурун йўллари орқали ҳаво ҳаракати қисман ёки тўлиқ ёпилади. Бурун битиши нафақат ноқулайлик, бош оғриғи, уйқунинг бузилишига олиб келади, балки турмуш сифатини ҳам анча пасайтирувчи бошқа аломатларни ҳам келтириб чиқаради.
Бурун битиши муаммосини ҳал қилишнинг самарали усулларидан бири - бурун учун спрей ёки томчилардан фойдаланиш.
Назал спрейлар ёки томчиларми?
Бурун учун спрейлар ва томчилар - бурун битишини даволаш учун қўлланиладиган дори воситаларининг иккита асосий шакли. Қайси шакл яхшилигини таҳлил қилиб чиқамиз - спрейми ёки томчиларми?
Бурун учун спрейлар - ушбу дори препаратлари, улар шишишни камайтириш ва нафас олишни яхшилаш учун бевосита бурун йўлларига қўлланилади. Уларнинг таркибида оксиметазолин ва ксилометазолин каби фаол ингредиентлар бўлиши мумкин. Бир кўринишда фарқи катта эмасдек туюлади, ахир аксарият ҳолларда таъсир кўрсатувчи моддаси битта. Аслида эса бурун учун спрей ва томчилар юқори самарадорлиги билан бир қаторда ҳар хил таъсир кўрсатиш хусусиятига эга, лекин биттасини бошқаси билан алмаштириш мумкин эмас.
Танлов беморнинг афзалликларига ва шифокорнинг тавсияларига боғлиқ. Назал томчилар кичкинтойларга мос келади, кўпинча улар 2 ёшгача бўлган болаларга буюрилади, чунки босим остида бурунга киритилган препарат ёш болаларда шилимшиқ билан бирга эшитиш йўлларига тушиб, отитга олиб келиши мумкин. Томчиларни нафас олишни назорат қилишда қийинчиликка учрайдиган беморлар танлайди. Агар таъсир қилувчи модданинг аниқ дозаси керак бўлган, томчиларнинг дозасини бошқариш мумкин.
"Риноксил" препаратларининг тўпламида болалар учун воситалар ҳам тақдим этилган - назал томчилар кўринишидаги "Риноксил Кидс" ва "Риноксил бэби", улар сифати ва самарадорлиги бўйича спрейлардан қолишмайди. "Риноксил бэби" препаратининг формуласи болаларни биринчи кунидан бошлаб даволаш учун мўлжалланган, бурун бўшлиғига юмшоқ таъсир кўрсатади ва бурун пазухаларини ажралмалардан майин тозалайди, нафас олишни енгиллаштиради.
Пурковчи дозалаш мосламаси билан флаконлардаги "Риноксил Кидс"нинг янги формуласи 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Препаратнинг йўриқномасига амал қилиб, болани даволаш учун "Риноксил Кидс"нинг мос келадиган вариантини қўллаш мумкин.
Кичкинтойларга қараганда, катталарга асосан назал спрейдан фойдаланиш тавсия этилади. Спрейни қўллаш қулай ва у бурун битишини тезда енгиллаштиришга қодир. Спрейнинг ушбу хусусияти бурун битиб қолиб, дарҳол нафас олишни яхшилаш керак бўлган ҳолатларда, масалан, ухлашдан олдин ёки спорт билан шуғулланиш пайтида жуда қўл келади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун эвкалипт мойи билан "Риноксил" ва эвкалипт мойи ва левоментол билан "Риноксил Формула+" бурун учун спрейлар ишлаб чиқилган. Аллергик ринит каби сурункали касалликларда кўп маротаба дозалаш учун мосламалар жуда тежамкор, қулай ҳисобланади ва тартибга солувчи инстанцияларнинг талабларига мувофиқ дозанинг хавфсизлиги ва аниқлигини таъминлайди.
Замонавий назал спрей оптимал диаметрдаги томчиларга эга (20 дан 100 гача мкм чегарасида). Томчиларнинг айнан шу ўлчами уларнинг бурун бўшлиғида қолишини таъминлайди. Ўлчами 10 мкм дан кичик бўлган томчилар бурун йўлларидан ўтиб, пастки нафас йўлларига, жумладан, ўпкаларга жойлашиши мумкин, бунга йўл қўйиб бўлмайди, зеро ўпка тўқимаси бу препаратларни ўзлаштира олмайди.
NIKA PHARM томонидан ишлаб чиқарилган «Риноксил» спрейларининг фракцияларида ўлчамлари 40 мкм дан 100 мкм гача бўлган томчилар мавжуд. Йирик томчиларнинг (100 мкм дан ортиқ) фракцияси терапевтик жиҳатдан кам самарали бўлиб, назал спрейнинг ҳажмига нисбатан аҳамиятсиз улушни ташкил қилади - 0 дан 2,5% гача. Шунингдек, пуркаш оқимининг геометрияси ва йўналтириш бурчаги ҳам дори воситасининг самарадорлигига кам таъсир кўрсатади. "Риноксил" спрейининг бошқа воситалардан аҳамиятли фарқи шундан иборат. Кенг пуркалиш майдони бурун бўшлиғини бир маромда ва тўлиқ суғориш имконини беради, шу тарзда восита рецепторларнинг максимал сонига таъсир кўрсатади. Томчилар эса яллиғланган шиллиқ қаватни фақат фрагментар қамраб олишга қодир.
"Риноксил" таркибидаги эвкалипт мойи бурун бўшлиғини юмшоқ намлантиради, вақтинчалик бурун шиллиқ қаватини музлатиш ҳиссини келтириб чиқаради, бу эса дарҳол натижага эришиш ва бурун орқали яхшироқ нафас олишга ёрдам беради.
Демак, назал спрейлар билан томчиларни таққослаб, биз болалар учун энг мос келадиган вариант - «Риноксил Кидс» ёки «Риноксил бэби» назал томчилари деган хулосага келдик. Улар кичкинтойнинг бурун бўшлиғини қичиштирмасдан, юмшоқ таъсир қилади.
Катталар учун бурун битишини даволашнинг оптимал ва амал қиладиган усули - замонавий дозаланган спрейдан фойдаланиш.
«Риноксил» ва «Риноксил Формула+» дори воситаларини қўллаш қулай, бурун шиллиқ қаватининг юзасига бир маромда таъсир кўрсатади, тежамли сарфланади, шунингдек дори воситасининг дозасини ошириб юбориш эҳтимоли хавфи камлиги сабабли, бемор учун хавфсиз ҳисобланади.
"Риноксил" - бурун битишига карши восита!