Кўп ҳолларда тумовда беморлар шифокорнинг кўрсатмасисиз қон томирларини торайтирувчи воситаларни кенг қўллайдилар. Аммо, ушбу препаратларнинг меъёрдан ортиқ қўлланилиши тескари таъсир - тумовнинг кучайиши ва дорига тобеликка олиб келиши мумкин. Мақолада деконгестантларнинг турлари, уларнинг мажмуалари ва қўллашнинг мақбул усуллари ёритиб берилган.
Ҳозирги кунда ўткир ва сурункали тумовни самарали даволаш учун томчилар, спрейлар ва қон томирларни торайтирувчи тизимли препаратлар (улар шунингдек, деконгестантлар ёки симпатомиметиклар сифатида ҳам машҳур) кенг қўлланилмоқда.
Симпатомиметиклар тиббиётда қўлланилувчи энг қадимги дори препаратларидан бири ҳисобланади. Улар фаол таркибида эфедрин бўлган қадимги Хитойнинг Ma Huang препаратидан бошланади ва беш юз йилдан ортиқ тарихга эгадир. Кучли вазоконстрикторнинг яна битта мисоли кокаин ҳисобланади, у юз йилдан ортиқ вақт мобайнида анестезия ва буруннинг шиллиқ қаватини қон томирларини торайтириш учун қўлланилиб келинмоқда.
Деконгестантлар иккита асосий гуруҳга бўлинади: тизимли ва топик. Улардан фенилэфрин, эпинефрин, эфедрин ва бошқалар. Уларнинг баъзилари ҳам маҳаллий (бурун томчилари ва аэрозоллари шаклида), ҳам тизимли кўринишда қўлланилиши мумкин. Одатда, тизимли деконгестантлар алоҳида қўлланилмайди, балки шамоллашни даволаш учун мажмуаланган препаратлар таркибида қўлланилади.
Бундан ташқари, ингаляцион қўллаш учун икки препаратлар мавжуд: дезоксиэфедрин ва пропилгекседрин.
Топик деконгестантларнинг аксариятини рецептсиз сотиб олиш мумкин ва беморлар уларни шифокор маслаҳатисиз мустақил тарзда харид қилишлари мумкин. Бироқ, бундай препаратларнинг меъёрларга амал қилмай қўлланилиши жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Топик қон томирларни торайтирувчи препаратларнинг йиллик савдолари бутун дунё бўйлаб тахминан 600 миллион қадоқни ташкил этади.
Таъсирнинг фармакологик механизмлари
Деконгестантлар қон томирларнинг тонусини, айниқса бурун бўшлиғи шиллиқ қаватида тартиблаштиришда муҳим роль ўйнайди. Улар жадал қон оқими ва симпатик иннервенция кўплиги билан тўқималарга, аввало, буруннинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатади. Симпатик асаб тизимининг табиий фаоллиги посткапилляр венулаларнинг торайишини муайян даражасини қўллаб-қувватлайди, бу бурун бўшлиғининг ҳажмига ва ҳаво оқимининг ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади. Жисмоний зўриқиш вақтида симпатик асаб тизимининг фаоллиги ортади, бу бурун чиғаноқларининг каверз тўқималарини янада торайишига ва бурун орқали ҳаво оқимининг ортишига олиб келади.
Ҳужайра даражасида деконгестантларнинг таъсир механизми ҳужайра мембранасининг ички юзасида аденилатциклаза фаоллаштирилиши билан боғлиқ. Бу ҳужайра ичида циклик аденозинмонофосфатнинг (цАМФ) даражасини ортишига ва кальций ионларини киришига олиб келади. Бундай механизм адренорецепторларни рағбатлантириш учун асосий ҳисобланади. Деконгестантлар адреномиметикларга тааллуқли ва устунликда постсинаптик α-адренорецепторларга таъсир қилади. Бурун бўшлиғида симпатик асаб тизими рецепторларининг ҳар хил турлари мавжуд бўлади, аммо уларнинг функциялари ва тақдим этилиши ўзаро фарқланади. Масалан, α-адренорецепторлар бурун чиғаноқларининг қон томир тармоғи ҳажмини тартибга келтиради, шу вақтнинг ўзида β2-адренорецепторлар шиллиқ қаватдаги қон оқими жадаллигига таъсир қилади. Бурун бўшлиғида симпатик тартиблаштиришда асосий рольни α1-рецепторлар устидан устунликка эга бўлган α2-адренорецепторлар ўйнайди. Улардан фарқли, бурун бўшлиғидаги β2-адренорецепторлар, масалан, бронхлардаги каби унчалик муҳим аҳамият касб этмайди.
Шундай қилиб, α2-адренорецепторлар бурун чиғаноқларини ўлчамини ва бурун бўшлиғини ҳажмини тартибга солишда асосий мақсад ҳисобланади. Кўпчилик топик деконгестантлар селектив α2-адреномиметиклар гуруҳина мансубдир. Тизимли деконгестантлар, ўз навбатида, α1-, α2- ва β2-адренорецепторларга таъсир қилиб, паст ўзига хос таъсир кўрсатади.
Бир қанча механизмларнинг сони мавжуддир, улар ёрдамида деконгестантлар ўзларининг самараларини намоён қилади. Бундай механизмлардан бири - бу α-адренорецепторларнинг бевосита рағбатлантирилишидир. Билвосита таъсирнинг бошқа йўллари ҳам мавжуддир, шу жумладан:
1. Ушбу рецепторларда импульсларнинг узатилиши учун жавобгар асосий медиатор - норадреналиннинг ажралиб чиқишини ортиши. 2. Норадреналиннинг парчаланиш жараёнини секинлаштириш, у икки ферментлар - моноаминоксидаза ва катехол-О-метилтрансфераза ишитрокида содир бўлади. Алоҳида қон томирларни торайтирувчи препаратларнинг самарадорлиги учта асосий омиллар билан белгиланади:
• рецепторларнинг муайян турларига нисбатан ўхшашлилик; • рецепторлар томонидан норадреналиннинг қамраб олиш жараёнига таъсир; • норадреналин парчаланиш (утилизация) жараёнида иштирок этиш.
Турли вазоконстрикторлар ҳар хил даражада кўрсатиб ўтилган механизмларни қўллаб, α1- ёки α2-рецепторларга селектив таъсир қилиши мумкин. Масалан, адреналин бевосита α1-, α2- ва ҳаттоки β-адренорецепторларни рағбатлантиришга қодир, эфедрин ҳам барча ушбу рецепторларга таъсир кўрсатади, аммо асосан норадреналиннинг ишлаб чиқарилишини ошириш йўли билан, кокаин эса устунликда унинг утилизациясини ингибидлаштиради. Қуйидаги жадвал қон томирларни торайтирувчи препаратларнинг таъсир механизми билан мувофиқликда уларнинг таснифланишини намойиш қилади.
Деконгестантлар уларнинг бевосита қон томирларни торайтирувчи таъсири даражаси ва давомийлиги бўйича, ҳамда ножўя таъсирлари бўйича ўзаро фарқланади. Артерия ичига алоҳида қон томирларни торайтирувчи препаратлар киритилган тажриба тадқиқотлар буруннинг шиллиқ қаватидаги қон оқимига таъсирга нисбатан кўриб чиқилаётган препаратлар қуйидаги кетма-кетликда тизилишини аниқлаш имконини берди: оксиметазолин > норэпинефрин > фенилэфрин = адреналин. Бурун бўшлиғининг қон томир ҳажмига, айниқса бурун чаноқларининг ўлчамига таъсир ҳақида сўз бораётган вақтда оксиметазолин, норэпинефрин ва адреналиннинг фаоллиги тахминан бир хил бўлган ва ушбу препаратлар фенилэфринга қараганда анча фаол эканлиги аниқланди.
Иккита дори воситалари, инданазолин ва фенилэфрин, мавжуддир, улар α1-адренорецепторларга ўзига хос таъсирга эга. Фенилэфрин "ёпувчи" дроссель қон томирларга устунликда таъсир қилиб, анча юмшоқ қон томирларни торайтирувчи таъсирни намоён қилади ва буруннинг шиллиқ қаватида қон оқимини сезиларли даражада пасайишини келтириб чиқармайди. Бу фенилэфриндан самара анча паст жадалликда намоён бўлишини ва α2-адреномиметиклар билан таққослаш бўйича қисқа муддатли таъсир эканлигини англатади.
Эҳтимол, таъсир давомийлигидаги фарқлар буруннинг шиллиқ қаватини қон томирларни торайтирилиши натижасида бурун бўшлиғидан α2-адреномиметикларнинг секин чиқариб юборилиши билан ифода этилган. Ринометрия натижалари ксилометазолин 33% га максимумга эришиб, 8 соат давомида бурун бўшлиғида ҳаво оқимига қаршиликни пасайтиришини кўрсатмоқда, шу вақтнинг ўзида фенилэфрин 17% га бурун қаршилигини максимал пасайтириш билан атиги 0,5-2 соатга самарали таъсир қилиши кўрсатиб берилди. α1-адреномиметик деб ҳисобланувчи фенилэфрин аҳамиятли тахифилаксияни ва медикаментоз ринитни келитириб чиқармаслигини таъкидлаб ўтиш муҳимдир.
Ринометрия ва МРТ қўллаш билан соғлом кўнгиллиларда ва синусити бўлган пациентларда ксилометазолин топик препаратини ва псевдоэфедрин тизимли препаратнинг вазоконстриктор таъсирини қиёсланиши ўтказилган. Тадқиқот ксилометазолин псевдоэфедрин билан таққослаш бўйича бурун чиғаноғининг қон оқимига кучлироқ таъсир қилиши кўрсатиб берилган. Иккала препаратлар устунликда бурун бўшлиғида таъсир этиб, бурун атрофи бўшлиқларининг шиллиқ қаватига деярли таъсир этмаслигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Α2-адреномиметик ҳисобланувчи оксиметазолиннинг муҳим жиҳатларидан бири унинг бутун вазоконстриктор самарадан ташқари, яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирни намойиш қилиш қобилиятидан иборатдир. Тадқиқотлар оксиметазолин лейкотриенлар (В4) ва 5-липоксигеназа каби яллиғланиш медиаторларини ишлаб чиқарилишини пасайтиришга, ҳамда кучукларда альвеоляр макрофагларда оксидант стрессни олдини олишини кўрсатиб ўтди.
Вазоконстрикторларнинг қўлланилиши тумовнинг ҳар хил турлари бўлган беморларда бурун орқали нафас олишни унинг сабабига боғлиқ бўлмаган тарзда сезиларли даражада яхшилайди. Улар аллергик, юқумли ва вазомотор ринитни самарали тарзда бартараф этади. Назорат қилинувчи плацебо тадқиқотлар тавсия этилган терапевтик дозаларда деконгестантларнинг қўлланилиши учдан бир қисмга тумовнинг ўткир шаклларини давомийлигини, 6 кундан 4 кунга қисқартиришини кўрсатиб берди. Топик деконгестантларнинг қисқа муддатли қўлланилиши (кўпи билан 10 кун) буруннинг кучли битишини бартараф этиш учун, айниқса сурункали ринитнинг ўткир шаклида ва унинг кучайишида, ҳамда бошқа препаратларни (интраназал антигистамин ва кортикостероидли аэрозоллар кабиларни) етказиб берилишини енгиллаштириш учун тавсия этилади. Шунингдек, вазоконстрикторларни кўпинча ҳолатга боғлиқ ҳолда, масалан, ўрта қулоқ функцияси бузилиши бўлган беморларда барожароҳатни ва синуситни олдини олиш учун авиапарвозлардан олдин, ҳамда эшитиш қувурини фаолиятини қайта тиклаш учун ўткир ўртача отитни мажмуавий даволашда тайинланади. Бироқ, ҳозирги вақтда, қулоқнинг барофаолиятига топик деконгестантларнинг самарадорлигини аниқлаш учун тадқиқотларнинг ва рандомизацияланган клиник тадқиқотларнинг метатаҳлиллари ўтказилмаган. Бундан ташқари, вазоконстрикторлар тумовнинг бошқа симптомлари, масалан, аксиришга таъсир кўрсатмайди ва ҳайвонлардаги баъзи тадқиқотлар уларнинг қўлланилиши ҳаттоки бурундан ажратмаларни кучайтириши мумкинлигини ҳам кўрсатди.
Бурун касалликлари бўлган беморларни текширилишини ўтказиш учун, шунингдек, топик декогестантлар қўлланилади. Уларнинг қўлланилиши бурун бўшлиғининг чуқур соҳаларини, бурун тўсиғини орқа бўлимларини кўрикдан ўтказилишини яхшилайди ва синуситга шубҳа бўлганида буруннинг ўрта ва юқори йўлларида патологик ажратмалар мавжудлигини аниқлайди. Бурунни эндоскопик тадқиқотида маҳаллий анестетик эритмага қон томирларни торайтирувчи препаратларни қўшиш зарурлигини таъкидлаб ўтиш муҳимдир. Деконгестантларнинг (масалан, ксилометазолин) қўлланилиши риноманометрия ва акустик ринометрия каби бурун қаршилигини, кўндаланг кесим майдонини ва бурун бўшлиғи ҳажмини функционал тадқиқот қилишнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу усуллар нафас олиш йўллари параметрларини ўлчаш ва бурун фаолиятининг эҳтимолли бузилишларини аниқлаш имконини беради.
Ножўя таъсирлар
Қон томирларни торайтирувчи томчиларни қўллашдан умумий ҳолатнинг ёмонлашиши, бош оғриғи, юрак уриши ва бошқа каби ножўя таъсирлар юзага келиш эҳтимоли бор. Баъзи тадқиқотлар деконгестантларнинг, жумладан оксиметазолиннинг узоқ муддатли ва ҳаддан ташқари ортиқча қўлланилиши бош миянинг қон томирларини тиришишли торайиши билан чақирилган бош оғриғини ва ҳаттоки инсультга олиб келиши мумкинлигини тахмин қилади. Бироқ, ушбу препаратларнинг тизимли ножўя таъсирларини илмий исботлари ҳозирча мавжуд эмас ва эҳтимол, улар медикаментоз тобеликка олиб келувчи бурундан нафас олишнинг доимий ва яққол қийинлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ксилометазолин ва оксиметазолин каби узоқ муддатли таъсирга эга бўлган бурунга қўлланилувчи деконгестантлар сўрилишнинг паст даражасига эгадир. Фақат бурун бўшлиғига киритилган эритманинг катта бўлмаган миқдори шиллиқ қават орқали сўрилади ва тизимли қон оқимига тушади. Радиоактив нишонли оксиметазолинни қўллаш билан тадқиқотлар ушбу препарат деярли тизимли таъсир қилмаслигини кўрсатиб берди.
Ушбу топик деконгестантларнинг қон плазмасидаги концентрациялари шунчалик пастки, уларни замонавий таҳлил усулларида аниқлаш мураккабдир. Бироқ, нафазолин, эҳтимол, аҳамиятли тизимли фаолликка эга, гарчи унинг сўрилиши ва қон плазмасида концентрацияси ҳақидаги маълумотлар ҳозирча йўқ. Шунингдек, нафазолиннинг тизимли таъсири бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали бевосита сўрилиши ёки меъдага ютилган препаратнинг сўрилиши натижаси ҳисобланиши номаълум.
Замонавий топик деконгестантлар рецептсиз сотиб олиш мумкин ва бу беморларга уларни тез-тез назоратсиз ва тизимли қўллаш имконини беради. Натижада, улар медикаментоз тобеликни ривожлантиришлари мумкин. Барча топик деконгестантлар «рикошет» синдроми деб номланувчи таъсирни келтириб чиқариши мумкин. α-адреномиметиклар, улар тез-тез ва узоқ вақт давомида қўллашда, норадреналиннинг эндоген синтезини сусайтиради ва бурун бўшлиғининг қон томирларини ушбу нейромедиаторга сезувчанлигини пасайтиради. Натижада, α-адренергик рецепторларнинг даражаси, ҳаттоки препаратни қўллаш ва бурун битишини келтириб чиқарган сабаб тўхтатилгандан кейин ҳам пасайтиради.
Топик қон томирларни торайтирувчи препаратларнинг икки ҳафтадан ортиқ қўллаш бурун бўшлиғининг яққол шишишини, назал юқори фаолликни ва медикаментоз ринит деб номланувчи шиллиқ қаватнинг гистологик тузилишини ўзгаришини келтириб чиқариши мумкин деб ҳисобланади. Бироқ, ушбу фикр ноаниқ ва ҳар доим ҳам экспериментал ва клиник тадқиқотларнинг натижалари билан тасдиқланмайди.
Охирги тадқиқотлар назал деконгестантлар кўз ичи босимга салбий таъсир кўрсатмаслигини намоён қилди. Масалан, оксиметазолиннинг 0,05% ли аэрозолининг беш кунлик қўлланилиши глаукомаси бўлган пациентларда қандай бўлса, соғлом кишиларда ҳам худди шундай кўз ичи босимини пасайтирилишига олиб келмаслиги ва кўзнинг орқа соҳаси қон томирлари ҳолатига таъсир қилмаслиги аниқланган.
Клиник тажриба, шунингдек, оксиметазолин ва ксилометазолин каби топик деконгестантларнинг қисқа муддатли қўлланилиши буруннинг шиллиқ қаватида функционал ва тузилмавий ўзгаришларини келтириб чиқармаслигини тасдиқлайди. Бир нечта тадқиқотлар назал деконгестантларнинг узоқ муддатли қўлланилиши бурун бўшлиғининг қон томир тизими билан жиддий муаммоларга олиб келиши шарт эмаслигини кўрсатди. Бироқ, баъзи тадқиқотлар қарама-қарши натижаларга ҳам эгадир.
Масалан, бир тадқиқот соғлом кишиларда ксилометазолин томчиларини уч ҳафталик қўлланилиши бурун бўшлиғида функционал ўзгаришларни келтириб чиқармаслигини кўрсатди. Кўнгиллилар иштирокида ўтказилган бошқа тадқиқотда 4 ҳафта давомида оксиметазолин назал спрейининг кундалик қўлланилиши ҳам плацебо билан таққослаш бўйича ножўя самараларнинг тез-тезлигида аҳамиятли фарқларга олиб келмаслиги кўрсатиб берилган. Бошқа тадқиқотлар 4 ҳафта давомида ҳар куни оксиметазолин қабул қилган кўнгиллиларда медикаментоз тобелик ривожланмаслиги кўрсатиб берилган.
Бироқ баъзи тадқиқотлар соғлом кишиларда оксиметазолиннинг узоқ вақт давомида қўлланилишида тахифилаксия синдроми ривожланиш эҳтимоли борлигига урғу беради. Ушбу синдром бурун битиши ҳиссини намоён қилади ва махсус тестларнинг натижалари билан тасдиқланган бўлиши мумкин. Соғлом кўнгиллиларда тахифилаксиянинг белгилари препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетишини таъкидлаш муҳимдир.
Шундай қилиб, гарчи баъзи тадқиқотлар назал деконгестантларни узоқ муддатли қўллашда эҳтимолли салбий самараларга кўрсатсада, умумий клиник тажриба ва тадқиқотларнинг натижалари ушбу препаратларни қўллашнинг қисқа курсларида бурун бўшлиғи ёки бошқа аъзоларнинг қон томир тизими учун муқаррар жиддий оқибатларни тасдиқламайди.
Деконгестантлар, шу жумладан фенилэфрин, шамоллаш ёки аллергик ринит билан келтириб чиқарилган бурун битишини йўқ қилиш учун кенг қўллаб келинмоқда. Фенилэфрин шишишни камайтирган ҳолда нафас олишни енгиллаштиради ва бурун шиллиқ қаватида қон томирларни торайтирувчи α-адреномиметиклар гуруҳига мансубдир.
Бошқа типик деконгестантлардан фарқли, фенилэфрин камроқ яққол анемизацияловчи самарага эга ва буруннинг шиллиқ қаватида қон оқимини бузмайди. Унинг таъсири зудлик билан бошланади ва тахминан 6-7 соат давом этади.
Бироқ, ушбу маълумотлар соғлом кишиларда фенилэфриннинг умумий таъсирига тааллуқли эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Вазомотор ринити ва назал юқори реактивлиги бўлган беморларда бошқа реакциялар юзага келиши мумкин. Деконгестантларнинг ҳаттоки қисқа муддатда қўлланилиши бундай беморларда медикаментоз ринитнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Медикаментоз ринит бурун чиғаноқларининг кенгайган қон томирларида қон ҳажмининг ортиши ва шиллиқ қаватнинг интерстициал қатламини шишиши билан боғлиқдир. Биринчи механизм соғлом кишиларда кузатилади ва қайталанувчи ҳисобланиши тахмин қилинади, шу вақтнинг ўзида тахифилаксиянинг иккинчи механизми назал юқори фаоллик (вазомотор ринит, вегето-қон томирлар дистонияси) бўлган кишиларда юзага келиши ва турғун медикаментоз тобеликка олиб келиши мумкин.
Шунингдек, баъзи деконгестантлар буруннинг шиллиқ қаватини киприксимон эпителиясига таъсир қилиши мумкин. Баъзи тадқиқотлар баъзи деконгестантлар киприкчаларнинг уриши тез-тезлигини секинлаштириши мумкинлигига кўрсатмоқда, бу уларнинг бурун йўлларини шилимшиқдан ва чиқиндилардан тозалаш функциясини вақтинчалик бузиши мумкин. Бироқ, ушбу самаралар одатда вақтинчалик ва қайталанувчи ҳисобланади ҳамда киприксимон эпителий деконгестантларни қўллаш тўхтатилгандан кейин ўзининг меъёрдаги фаолиятини қайта тиклайди.
Қон томирларни торайтирувчи препаратларнинг қўлланилиши ножўя таъсирларни келтириб чиқариши ва ҳаттоки медикаментоз тумовнинг муаммосига олиб келиши ҳам мумкин. Бироқ, ушбу нохушликлардан сақланиш учун, қўлланилувчи препаратнинг таркибига эътиборни қаратиш муҳимдир. Янги ўтказилган тадқиқотлар консервант ва бурундаги қон томирларни торайтириш учун баъзи воситаларга қўшилувчи антисептик - бензалконий хлориди мавжудлиги ва номақбул ножўя самараларнинг ҳосил бўлиши орасида алоқа борлиги эҳтимолига кўрсатмоқда. Бензалконий хлориди цилияларни шикастлаш хусусиятига эга, бу қичишиш, секрет ажралиб чиқишини кучайтириш ва буруннинг шиллиқ қаватини тозаловчи фаолиятини секинлаштиришини келтириб чиқариши мумкин. Ушбу консервантга эга бўлган қон томирларни торайтирувчи препаратларнинг фойдаланувчилари кўпинча бурундаги анча кучли ачишиш ва қичишишга шикоят қиладилар, шу вақтнинг ўзида унга эга бўлмаган препаратларни қўллаётганлар ушбу аломатларнинг аҳамиятли пасайишини ҳис қилишади. Бошқа тадқиқотлар, шунингдек, бензалконий хлориди қўшилган эритмалар тоза қон томирларни торайтирувчи препаратлардан фарқли буруннинг шиллиқ қаватидаги киприкчаларнинг милтиллаш частотасини аҳамиятли пасайтиришини тасдиқлайди.
Ножўя таъсирларни олдини олиш учун препарат шаклини синчковлик билан танлаш тавсия этилади. Одатий назал томчиларни одатда тўғри дозалаш мураккаб, чунки эритманинг катта қисми бурун йўлларининг орқа қисми орқали томоққа оқиб тушади. Шунингдек, пластик флаконидан бурунга сепилувчи қон томирларни торайтирувчи томчиларни дозалаш мураккабдир. Бундай ҳолатларда препаратнинг дозасини ошириб юбориш хавфи юзага келади ва унинг даволаш самарадорлиги камаяди. Дозалагичга эга дозаланган аэрозолларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Тадқиқотлар помпали дозаланган спрей одатий спрейлар ва томчилар билан таққослаш бўйича ҳавонинг умумий оқимини яхшироқ ошириши ва бурундаги қаршиликни пасайтириши кўрсатиб бермоқда. Даволашни препаратнинг энг кам концентрацияларидан бошлаш тавсия этилади, чунки тадқиқотлар 0,1% ва 0,05% концентрацияларга эга бўлган эритмалар тахминан бир хил қон томирларни торайтирувчи самарага эга эканлигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, шиллиқ қаватнинг атрофик ва субатрофик ўзгаришлари мавжудлигида, ҳамда 2 ёшгача бўлган болаларда қон томирларни торайтирувчи препаратларни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, чунки ушбу ёш гуруҳида ножўя самараларнинг юзага келиш хавфи юқоридир.
Мажмуаланган препаратлар
Ҳозирги вақтда топик деконгестантлар гуруҳида янги препаратлар мавжуд эмас, мавжуд бўлганларнинг барчаси эса ўтган асрнинг ўртасида ва иккинчи ярмида ишлаб чиқилган. Бироқ, соҳада асосан дори воситаларнинг янги шаклларини ва уларнинг мажмуаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган муайян ўзгаришлар содир бўлди. Ушбу инновацияларнинг мақсади бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Тумов аломатларига қарши курашишда дори препаратларининг самарадорлигини ошириш, бурундан нафас олишни оддийгина енгиллаштириш бундан мустасно.
2. Номақбул маҳаллий ножўя таъсирларни пасайтириш.
Одатда, биринчи мақсадга асосан биринчи авлод H1-блокаторларни қўллаш билан антигистамин препаратларни деконгестантлар билан бирлаштириш йўли орқали эришилади. Шундай «антазолин + нафазолин» ва «диметинден + фенилэфрин» мажмуалар аллергик ва юқумли ринитни даволаш учун мўлжалланган. Улар ўзида қон томирларни торайтирувчи самараларни бирлаштиради ва баъзи даражада бошқа симптомларга ҳам таъсир қилади.
Бензалконийни ва деконгестантларнинг ўзини цитотоксик самарасини пасайтириш учун эритмаларга яллиғланишга қарши ва регенерацияни рағбатлантирувчи хусусиятларга эга бўлган декспантенол ёки гиалурон кислота қўшилади. Айнан шундай мажмуалар одатий топик деконгестантлар билан таққослаш бўйича камроқ яққол ножўя самаралар ва медикаментоз ринитнинг ривожланишини паст хавфига эга бўлган янги дори воситаларини яратиш учун асос бўлиб қолиши мумкин.
Риноксил
Деконгестантдан ташқари қўшимча моддаларни сақловчи препаратлар қаторида «Риноксил» препаратини кўрсатиб ўтиш мумкин – у Ўзбекистон бозорида NIKA PHARM компанияси томонидан тақдим этилган ва ушбу препаратни турлича шаклларда рецептсиз дорихоналардан харид қилиш мумкин.
«Риноксил» 0,1% таркибига – ксилометазолин ва эвкалипт мойи киради. Ксилометазолин – маҳаллий қон томирларни торайтирувчи восита бўлиб, бурун йўлларида шишишни ва шилимшиқнинг юқори секрециясини бартараф қилади, эвкалипт мойи эса бактерицид, антивирус ва фунгицид самара кўрсатади. «Риноксил» таъсири 2 дақиқадан кейин бошланади ва бурундан нафас олишни енгиллаштириш самарасини 8 соат давомида сақлаб қолади.
«Риноксил» бир қатор касалликларда кўрсатилган:
• тумов билан ўткир респиратор касаллик;
• ўткир аллергик ринит;
• поллиноз;
• синусит;
• евстахиит;
• ўртача отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини шишини камайтириш учун).
Шунингдек, препаратни бурун йўлларида диагностик муолажаларига беморларни тайёрлашда тайинланади.
Риноксилни қандай қўллаш керак
Препаратни йўриқномада таъриф бўйича ва даволовчи шифокорнинг тавсияларига асосан қўллаш лозим. Сепишдан аввал флакон таркибини тана ҳароратига иситиш учун уни кафтда ушлаб туриш керак. Препаратни юборишдан аввал бурунни яхшилаб тозалаб олиш зарур. Охирги аппликацияни бевосита уйқуга кетишдан аввал ўтказиш тавсия этилади. Даволаш 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, «Риноксил Формула+» ва препаратнинг болалар учун шакли – 5-7 кун ўтказилади.
Қўллаш усули препарат шакли, таъсир этувчи модда концентрацияси ва беморнинг ёшига боғлиқ:
«Риноксил» спрей 0,1%: катталар ва 6 ёшдан катта болаларга – суткада 3 мартагача ҳар бир бурун йўлига битта пуркаш.
«Риноксил Формула+» спрей 0,05%: катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – суткада 2 мартагача ҳар бир бурун йўлига 2 пуркашдан. 6 ёшдан 12 ёшгача болаларга - суткада 2 марта ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан.
«Риноксил Кидс» спрей 0,025%: 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга суткада 2 марта ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан тайинлаш лозим.
«Риноксил Кидс» томчилар 0,025%: 1 ёшдан 6 ёшгача болаларга суткада 2 марта ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан тайинлаш лозим. Қўллашдан аввал флаконни ағдаринг. Препаратни боланинг бошини орқага ташлаб томизинг.
«Риноксил Беби» томчилар 0,01%: 1 ёшгача бўлган болаларнинг бурнига қўллаш учун мўлжалланган. Ҳаётлари 4 ҳафтагача бўлган болаларга суткада 2 марта ҳар бир бурун йўлига «Риноксил® Бэби» 1 томчидан тайинланади. Ҳаётининг 5-ҳафтасидан бошлаб ва 1 ёшгача суткада 2 марта ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан тайинланади. Шунингдек, қуйидаги муолажанинг самарадорлиги исботланган: ёшга боғлиқ ҳолда 1-2 томчи «Риноксил® Бэби» пахтага томизилади ва ҳар бир бурун тешиги артилади.
Хулоса
Деконгестантларнинг назоратсиз ва узоқ муддатли қўлланилиши номақбул ножўя таъсирларга ва реактив ринит каби маълум бўлган медикаментоз тобеликни ривожланишига олиб келиши мумкин. Деконгестантларни узоқ муддат давомида қўллашда бурун шиллиқ қаватининг қон томирлари уларнинг таъсирига анча сезувчан бўлиб қолиши мумкин, бу нафас олишнинг ривожланувчи қийинлашишига ва тумовнинг кучайишига олиб келади.
Бироқ, аввал қайд этилгани каби, деконгестантларнинг янги шакллари ва препаратларнинг мажмуалари маҳаллий ножўя таъсирларни барқарорлаштиришга ёрдам бериши мумкин. Масалан, деконгестантлар ва антигистамин препаратларни сақловчи мажмуаланган препаратлар ножўя самараларни минималлаштиришда тумовнинг аломатларини самарали енгиллаштирилишини таъминлаши мумкин. Дозаланган қўллаш ва шифокорнинг тавсияларига риоя қилиш ҳам медикаментоз тобеликни ривожланиши олдини олиш ва ножўя самараларнинг минималлаштирилиши учун муҳимдир.